Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Корея яриморолида ҳарбий машғулотлар кечиктирилади

Корея яриморолида ҳарбий машғулотлар кечиктирилади

Фото: «AA»

АҚШ ва Жанубий Корея яриморолда ўтказиладиган ҳарбий машғулотларни кечиктиришга келишиб олди. Бу ҳақда «Рёнхап» агентлиги маълумотларига таяниб «Aif.ru» хабар бермоқда.

Сўз «Ulchi Freedom Guardian» ўқув машғулотлари ҳақида бораяпти. Машғулотлар шу йил август ойида ўтказилиши керак эди. Мустаҳкам ҳамкорлик туфайли Сеул ва Вашингтон режалаштирилган барча тадбирларни кечиктириши ҳақида Жанубий Корея мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Жанубий Корея ва АҚШ «UFG» машғулотларини ҳар йили август ойида ўтказар эди. Шу пайтда Корея яриморолига қўшимча ҳарбий техника ва кучлар жалб этилар эди.

АҚШ президенти Доналд Трамп шимолий кореялик ҳамкасби Ким Чен Ин билан учрашганидан сўнг Корея яриморолидаги барча ҳарбий машғулотларга чек қўйилишини айтган.

Аввалроқ Сеул Корея яриморолидаги урушни шу йилнинг ўзида тугатишдан умид қилаётганини айтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг