Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вашингтондаги масжид имоми, истеъфодаги ҳарбий ва олим Толиб Шариф билан махсус интервю

Вашингтондаги масжид имоми, истеъфодаги ҳарбий ва олим Толиб Шариф билан махсус интервю

Толиб Шариф АҚШ президенти Жо Байден билан.

Фото: Getty Images.

Тошкент шаҳрида «Декларациялар мулоқоти» халқаро форуми бўлиб ўтаётганини маълум қилган эдик. Унда қатнашаётган Вашингтондаги «Халқ масжиди» ёки Муҳаммад масжидининг президенти ва имоми Толиб Шариф «Xabar.uz» сайти учун махсус интервью берди.

— Ассалом алайкум, жаноб Толиб Шариф. «Декларациялар мулоқоти» халқаро форумидан нималарни кутмоқдасиз?

— Ассалом алайкум. «Декларациялар мулоқоти» халқаро форумидан умидларим катта. Ҳаммамизга маълумки, Ўзбекистон айни пайтда ҳар бир соҳада юқори ўсиш суръатларини кўрсатмоқда. Айрим йўналишдаги қийинчиликлардан ҳам хабардормиз, дейишим мумкин. Давлатларимиз ўзаро бу борада ишламоқдалар. Бу форумдан сўнг ўзаро ҳамкорлигимизнинг янги йўналишларини белгилаб олишимизга, бу ердаги биродарларимизга қандайдир ёрдам беришимиз мумкинлигига умид қиламан.

— «Декларациялар мулоқоти» халқаро форумига айнан Ўзбекистоннинг танланишига қандай сабабларни келтира оласиз?

— Биринчи сабаб бу Ўзбекистоннинг ушбу тадбир мезбонлигига ўз номзодини қўйишидир. Шубҳасиз, бундай декларациялар турли мамлакатларда ҳам имзоланган. Ўзбекистон Ислом дунёсининг энг муҳим вакилларидан бири. Мамлакатингизда Ислом мероси жуда кучли. Биз биламизки, Имом Бухорийнинг тўплаган ҳадислари динимизнинг энг асосий манбаларидан ҳисобланади. Декларация имзолаган кўплаб бошқа давлатларга ҳам эътибор берадиган бўлсак, уларнинг аксари адолатли интилишлари сабабли бундай ишга қўл урганлар. Ўзбекистоннинг халқаро форумга мезбон этиб сайланишига сабабларидан бири ҳам мамлакатингизда бу соҳада аллақачон ташланган қадамлардир. Мамлакатингизда декларация имзолиши нафақат интилиш, балки амалий ишлар давоми ҳамдир. Бу кейинги қадамлар учун йўл очади. Менимча, мамлакатингизда ислоҳотлар фақат юқори йўналишларда бўлади. Жамиятнинг барқарорлигига интилиш, соғлом фуқаролик муҳитини яратиш глобал тинчликка ҳам ўз ҳиссасини қўшади.

— Ўзбекистонга ташрифингиздан қандай тассурротлар олдингиз?

— Бу Ўзбекистонга иккинчи марта келишим. Буюк мутафаккирлар юртида эканлигимдан жуда таъсирландим. Ва аниқки, ҳар бир мусулмон учун бу заминда бўлиш жуда ёқимли. Кўрамизки, дунё тараққиёти учун хизмат қилган олимларни, хусусан, Мирзо Улуғбек каби математика ва астрономия соҳасида буюк мутафаккирларни алоҳида эътироф этишимиз керак. Аммо коммунизм ҳукм сурган даврларда уларнинг меросини тўла ўрганишнинг имкони бўлмади. Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгач яна буюк ўтмишини тиклашга ва ривожланишга ҳаракат қилмоқда. Мен Ўзбекистонга яна ташриф буюришни режа қиляпман.

— Сизнингча, диний бағрикенглик нима?

— Диний бағрикенглик ҳақида гапирганда кўп нарсани тушуниш керак. Диний бағрикенглик берилиши бошқалар томонидан қаршиликларга сабаб бўлиши мумкин деб ҳисоблашади. Кўпчилик ўйлайдики, диний эркинлик берилиши орқали кўп нарсани йўқотиб қўйиш мумкин. Аммо бу нотўғри. Ўйлашимча, диний бағрикенгликнинг фойдаси зараридан кўра кўпроқ. Бу қонун билан тартибга солиниши керак. Шундагина барча диний конфессиялар ўзининг самарали фаолиятини олиб боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг