Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазирлар Маҳкамаси таркибидаги агроинспекция раҳбарияти тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси таркибидаги агроинспекция раҳбарияти тасдиқланди

Фото:«Xabar.uz»

Бухоро тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Муҳиддин Эсонов Бош прокуратурадан Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўтказилган Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг янги раҳбари сифатида тасдиқланди. Бу ҳақда «Minbar» нашри хабар берди.

Инспекциянинг олдинги раҳбари Умарбек Халилов Нурота туманига ҳоким бўлган эди.

Муҳиддин Эсонов 2011-2016 йилларда Бухоро вилояти ҳокими бўлиб ишлаган. 2016 йилда президент Шавкат Мирзиёев томонидан лавозимидан озод этилиб, ўрнига ҳозирги ҳоким Ўктам Барноев қўйилганди.

Шунингдек, агроинспекция бошлиғига ўринбосарлар ҳам тайинланган. Музаффар Расулов бошлиқнинг биринчи ўринбосари, Улуғбек Жалилов, Зафар Зоиров ва Икромжон Ҳамроев ўринбосар лавозимларига тайинланишган.

Агроинспекция Бош прокуратурадан мартда «прокуратурага хос бўлмаган вазифа ва функциялар мантиқий тадрижий равишда тегишли идораларга ўтказилиши» доирасида Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўтказилган эди ва унга вазирлик мақоми берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарорига мувофиқ инспекция вазифалари белгилаб берилган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг