Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазирликнинг пневмония ва коронавирус бўйича статистикаси эълон қилинди

Вазирликнинг пневмония ва коронавирус бўйича статистикаси эълон қилинди

2021 йил 19 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 168938 (+501) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
16 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
7 нафари Андижон вилоятида,
4 нафари Бухоро вилоятида,
12 нафари Жиззах вилоятида,
18 нафари Қашқадарё вилоятида,
4 нафари Навоий вилоятида,
10 нафари Наманган вилоятида,
39 нафари Самарқанд вилоятида,
15 нафари Сирдарё вилоятида,
22 нафари Сурхондарё вилоятида,
39 нафари Фарғона вилоятида,
10 нафари Хоразм вилоятида,
85 нафари Тошкент вилоятида,
220 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1192 нафарни ташкил қилди.

95 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 26272 нафарга етди. Кеча уларнинг 443 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 22757 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 215 нафарга етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг