Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Венесуэлада кучли зилзила содир бўлди

Венесуэлада кучли зилзила содир бўлди

Фото: «Korrespondent.net»

Венесуэланинг шимолидаги Сукре штатида 7,3 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.

Силкинишлар ўчоғи 112 км. чуқурликда жойлашган. Қурбонлар ҳақидаги маълумотлар ва цунами хавфи эълон қилинмаган.

Таъкидланишича, ер ости силкинишлар бутун мамлакатда сезилган. Ижтимоий тармоқларда одамлар зилзиланинг видеоларини жойлашмоқда. Видеоларда зилзила бир неча ўн сония давом этгани кўринган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг