Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Virgin Galactic» компанияси космосга виртуал реаллик орқали саёҳат қилиш имконини берадиган сайтни яратди

«Virgin Galactic» компанияси космосга виртуал реаллик орқали саёҳат қилиш имконини берадиган сайтни яратди

«Virgin Galactic» сайти шундай кўринишга эга.

Фото: «NV.ua»

Миллиардер Ричард Бренсоннинг «Virgin Galactic» компанияси космосга виртуал реаллик орқали саёҳат қилиш имконини берадиган сайтни яратди. Ушбу сайтни яратиш учун «Virgin Galactic» «Microsoft Edge» браузерининг дастурчилари билан бирлашди, деб хабар берди «NV.ua».

Ихтирочиларнинг айтишича, мазкур сайт браузер фойдаланувчиларини коинотга олиб чиқади. У мавжуд барча параметрларни ўрганиш учун қулай, ҳар қандай саволга жавоб беришга қодир, шунингдек, фойдаланувчи ўзини орбитадагидек ҳис қилади. Виртуал саёҳатдан 2D, 3D ва «WebVR»да фойдаланиш мумкин.

Янги сайт «Virgin» компаниясининг космик саёҳатни ривожлантиришга бўлган саъй-ҳаракатини кўрсатиб беради. Фойдаланувчилар «Virgin» кемасини «Windows»нинг аралаш реаллиги қурилмаси ёрдамида тадқиқ этиши мумкин. Сайтда «WhiteKnightTwo» ва «VSS Unity» компанияларининг кемаларига VR-турлар ташкил этилади. 3D-турлардан ҳатто махсус қурилмаси йўқлар ҳам фойдаланиши мумкин.

Сайт «Google Chrome»да яхши ишламоқда. Бундан ташқари сайтнинг мобиль версияси ҳам кўпчиликка манзур бўлиши керак. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг