Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ Сомалига ҳаво ҳужуми уюштирди

АҚШ Сомалига ҳаво ҳужуми уюштирди

Фото: «AA»

АҚШ қуролли кучлари Африка қўмондонлиги (AFRICOM) Сомали жанубидаги «аш-Шабоб» террорчи гуруҳига қарши уюштирган ҳаво ҳужуми туфайли 10 нафар жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

AFRICOM берган баёнотга кўра, терроризмга қарши курашиш доирасида Сомали ҳукумати билан келишилган тарзда Могадишо шаҳридан 20 километр жануби-ғарбидаги «аш-Шабоб» гуруҳига тегишли пистирмага ҳаво зарбалари берилган.

Баёнотда 10 нафар жангари йўқ қилингани айтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг