Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эксклюзив! «Xabar.uz» Бекободдаги ЙТҲда жароҳатланганлар ҳолидан хабар олди (фото)

Эксклюзив! «Xabar.uz» Бекободдаги ЙТҲда жароҳатланганлар ҳолидан хабар олди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити шукуҳи давом этмоқда. Бу кунда хайр-саховат ва меҳр-мурувват кўрсатиш, кексалар, ногиронлар ва беморлар ҳолидан хабар олиш ўзбек халқининг азалий қадриятларидан биридир. 

Фото: «Xabar.uz»

Ушбу анъанага мувофиқ, таҳририятимиз фотомухбири Фаррух Алиев жамоатчилик вакиллари билан бирга Бекобод шаҳрига сафар қилди. Улар шу йилнинг 20 август куни Бекобод тумани ҳудудида «Damas» автомашинаси ва ҳукумат вакиллари бўлган автомашина иштирокида рўй берган автотранспорт ҳодисасида жароҳатланган ҳайдовчи Б.Саидов ва йўловчи А.Мелибоев ҳолидан хабар олишди.

Фото: «Xabar.uz»

Таъкидлаш ўринлики, ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида мазкур йўл-транспорт ҳодисаси кенг муҳокама қилиниб, «Damas» автомобили ҳайдовчиси ва унинг ҳамроҳи ҳақида турли нохолис маълумотлар тарқатилмоқда.

Таҳририятимиз вакили фуқаролар Б.Саидов ҳамда А.Мелибоев енгил тан жароҳати билан Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасида даволанаётганларига гувоҳ бўлишди. Бирлашма бош шифокорининг маълум қилишича, беморларнинг аҳволи қониқарли ва улар жиддий жароҳат олишмаган, шу боис эрта-индин оилалари бағрига қайтади.

«Xabar.uz» мухбири саволига жавоб берган Б.Саидовнинг айтишича, даволаниш жараёнида ҳеч қандай камчилик ёки муаммо мавжуд эмас. Б.Саидов ва А.Мелибоев ўзларини яхши ҳис қилмоқда.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг