Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Xabar.uz» - «Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши сайт»

«Xabar.uz» - «Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши сайт»

Фото: «Xabar.uz»

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан «Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси» танлови ташкил этилган эди. Танловга икки ой давомида 170дан ортиқ материаллар келиб тушган. Танлов низомига мувофиқ ҳакамлар ҳайъати ушбу материалларни ўрганиб чиқиб, яширин овоз бериш йўли билан ўнта номинация бўйича ғолибларни аниқлаган эди. Ғолибларни тақдирлаш маросими бугун ўтказилди.

Маросимда Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов ғолибларни муборакбод этди ва махсус диплом, «Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси» стауэткаси, нишони ҳамда танлов ҳомийларининг совғаларини топширди.

Фото: «Xabar.uz»

Эслатиб ўтамиз:

1. «Ҳуқуқий тарғиботдаги фидоийлиги учун» номинацияси бўйича:

Тошкент давлат юридик университети профессори Феруза Абдурашидовна Муҳиддинова;

2. «Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши мутахассис» номинацияси бўйича: 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг юридик бўлими мудири ўринбосари Хушнудбек Ғайратович Худойбердиев;

3. «Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши журналист» номинацияси бўйича:

«Инсон ва қонун» газетаси адабий муҳаррири, журналист Дилфуза Рустамовна Эргашева;

4. «Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши ОАВ» номинацияси бўйича:

«Ўзбекистон 24» телеканали;

5. «Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши блогер» номинацияси бўйича:

карикатурачи-рассом Баҳром Қосимжонович Калонов;

6. «Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши сайт» номинацияси бўйича:

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали;

7. «Ҳуқуқий тарғиботдаги энг яхши инновацион лойиҳа» номинацияси бўйича:

«Troll.uz» номи билан машҳур блогер Умид Илҳомович Гафуров;

8. «Маҳаллада ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдаги фаоллиги учун» номинацияси бўйича:

Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судининг катта мутахассиси Фарҳод Баходирович Ибрагимов;

9. «Ҳуқуқий тарғиботдаги энг яқин ҳамкор» номинацияси бўйича:

«UzReport» телеканали;

10. «Энг ёш ҳуқуқ тарғиботчиси» номинацияси бўйича:

Фарғона вилояти юридик коллежи битирувчиси Юрий Александрович Рубцов ғолиб бўлган эди.

Мазкур танловда сайтимизга ҳам «Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши сайт» номинацияси бўйича мукофот топширилди. Эътироф ва эътибор учун танлов ҳайъати аъзолари ҳамда энг яқин ҳамкоримиз бўлган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига алоҳида миннатдорлик билдирамиз ва бундан кейин ҳамкорлигимиз янада юқори босқичга кўтарилишига ишонамиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг