Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада «Халқ банки» бошқарувчиси банк сейфидан 100 минг доллар ўмарди

Фарғонада «Халқ банки» бошқарувчиси банк сейфидан 100 минг доллар ўмарди

2019 йил 6 февраль куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани ҳудудида жойлашган АТ «Халқ банки» Ёзёвон тумани филиали ходимлари томонидан банк ғазнасидаги валюта сақлаш сейфида бўлган пуллар саноқдан ўтказилганида 100 минг АҚШ доллари йўқлиги аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасихабар берди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилди.

Натижада жиноят Ёзёвон тумани Гулистон маҳалласида яшовчи юқоридаги банкнинг вақтинча бошқарувчиси 32 ёшли С.Т. ҳамда икки нафар шу банк ходимлари томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг