Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқ таълими вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Халқ таълими вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқ таълими вазирининг ўринбосарларини тайинлади ва улар бугун вазирлик ходимларига таништирилдилар. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Президент қарорига кўра, Халқ таълими вазири ўринбосари вазифасини бажариб келган Алишер Умаров Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари, вазир ўринбосари вазифасини бажариб келган Атабек Назиров ва Сарвар Бабаходжаев вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Халқ таълими вазирига яна икки нафар ўринбосар тайинланди. Улардан бири Дилшод Кенжаев айни вақтда фаолиятини Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари сифатида бошлаган Алишер Саъдуллаев ўрнини эгаллади.

Бунгача Кенжаев Дилшод Муталибович Вазирлар Маҳкамаси маданият-санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг ёшлар сиёсати ва маънавий ривожлантириш масалалари шўъбаси раҳбари лавозимида фаолият юритиб келган.

Яна бир бўш турган Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига Иброҳим Жўраев тайинланди. У ҳудудий бошқармалар фаолиятини ҳамда мактабларни қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш масалалари бўйича жавобгар бўлади.

Иброҳим Жўраев давлат хизматида охирги иш жойи Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида вазир ўринбосари лавозими бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг