Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Xiaomi» болаларни ўқитишга қодир роботни 360 доллардан сотувга чиқаради

«Xiaomi» болаларни ўқитишга қодир роботни 360 доллардан сотувга чиқаради

Фото: «NV.ua»

«Xiaomi» компанияси «NUWA XiaoDan» номли роботни яратди. Ихтирочиларнинг сўзларига қараганда, мазкур робот сунъий интеллект технологияси ёрдамида айрим «ҳиссиёт»ларни намоён этишга қодир, деб хабар берди «NV.ua».

Роботлар ҳис қилиш ва табиий ҳиссиётларни намоён этишга қодир бўлмаса-да, «XiaoDan» атрофдаги одамларнинг хатти-ҳаракатлари ва қилиқларини такрорлашга қодир.

«XiaoDan» одамларнинг юзини, объектларни, ҳаракатларни, овоз манбаларини таний олади. Шу билан бирга робот диалогларни тушуниш ва уни таҳлил қилиш имкониятига ҳам эга бўлиб, унга жавобан уч ўлчамли динамик ҳиссиётлар моделини яратади. Бу эса одамларнинг ҳиссий ҳаракатларини ўзгартиришга хизмат қилади.

Мазкур роботнинг оғирли 4 килограммни ташкил этади ва ғилдираклари ёрдамида ҳаракатланади. У бемалол 360 даражага айлана олади. Батареясининг қуввати эса 5200 мА/соатга тенг.

«XiaoDan» «юз» сифатида 7 дюймли экрандан ҳамда овозлар ва суҳбатларни эшитиш учун кўп йўналишли микрофондан фойдаланади. Шунингдек, унинг юқори қисмига камерага ўрнатилган ва «Wi-Fi» орқали видеоқўнғироқларни амалга ошириш мумкин. «XiaoDan» учун махсус интеллектуал диалог тизими яратилган, бироқ смартфон ёрдамида уни қайта дастурлаштириб, янги жумлаларни қўшиш мумкин.

«Xiaomi NUWA XiaoDan»дан уй шароитирда репититор сифатида фойдаланса бўлади. У болаларни инглиз тили ёки бошқа мактаб дарсларига, хусусан, математика ёки астрономияга ўргата олади.

Ушбу робот яқин кунларда Хитой бозорларида 360 доллардан сотувга чиқади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг