Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Xiaomi» ва «Huawei» смартфонлари харидорларининг ёш тоифаси кўпчиликни ҳайрон қолдирди

«Xiaomi» ва «Huawei» смартфонлари харидорларининг ёш тоифаси кўпчиликни  ҳайрон қолдирди

Фото: «Аkket.com»

Бугун, 28 январь куни «Jiguang» тадқиқот компанияси Хитойнинг икки ёш, аммо истиқболли компаниялари – «Xiaomi» ва «Huawei» смартфонлари фойдаланувчиларининг реал ёшини маълум қилди.

Натижалар кўпчиликни ҳайрон қолдирди, деб хабар қилди «Аkket.com». Чунки бунга қадар нисбатан арзон бўлган бу смартфонлардан асосан мактаб ўқувчилари ва талабалар, ижтимоий  кам таъминланган табақалар фойдаланишади, деган қараш мавжуд эди.

Таҳлилчилар маълумотига кўра, «Xiaomi» смартфонларининг 69,1 фоизини эркак кишилар ташқил қилади, «Huawei»да бу – 66 фоиз. Қизиғи, ушбу ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларидан энг кўп фойдаланадиган қатламни 30дан 34 ёшгача бўлганлар ташкил қилар экан. Уларнинг улуши 31,7 фоиз. Кейинги ўринда 25,4 фоизлик улуш билан 25 ёшдан 29 ёшгача бўлганлар тоифаси қайд этилган.

Демак, «Xiaomi» ва «Huawei» смартфонлари харидорларининг асосий қисми 30 ёш атрофидагилар – ҳаётий тажрибаси шаклланган ва иқтисодий жиҳатдан ўз йўлини топиб улгурган қатлам ташкил этади. Табиийки, улар бу қурилмаларни қиммат брендларга пули етмаганидан эмас, онгли равишда ўз истакларига кўра харид қиладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг