Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой пенсия ёшини оширади — ўн йилдан сўнг жиддий муаммолар бошланади

Хитой пенсия ёшини оширади — ўн йилдан сўнг жиддий муаммолар бошланади

Фото: «YouTube»

Хитой давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян анъанавий йиллик сессия очилиш маросимидаги нутқида ҳукумат пенсия ёшини оширишни режалаштираётганини эълон қилди. Бу бир лаҳзада эмас, балки тўрт йил давомида (2021–2025 йилларда) босқичма-босқич амалга ошади, деди у.

«Туғилиш даражаси меъёрлашишига эришиш — умумий вазифамиз. Муносиб дам олишга чиқиш ёшини бир неча босқичда оширамиз. Аҳолининг 95 фоизи пенсия суғуртаси билан таъминланиши зарур», — таъкидлади Ли Кэцян.

Хитойда бугунги кунда аёллар — 55 ёшдан, эркаклар — 60 ёшдан пенсияга чиқишмоқда. Ўртача умр кўриш 68 ёш бўлган 1978 йилдан бери бу тартиб ўзгармаган. Энди эса бошқача, хитойликлар ўртача 77 йилдан умр кўришмоқда.

Бош вазир Ли Кэцян ҳозир 65 ёшда. Фото: «РИА Новости»

Бироқ пенсия ёшини ошириш узоқ вақт бекор ўтирган кишиларга «пул тўлаш ҳукуматга малол келаётгани» учун кўзланаётган тадбир эмас. Муаммо анча жиддий.

Хитойда, ҳисоб-китобларга кўра:

  • 2030 йилдан бошлаб ишчи кучи етишмовчилиги юзага келади;
  • 2035 йилдан ҳар иккинчи солиқ тўловчига бир нафардан пенсионер тўғри келади;
  • 2050 йилда кексалар Хитой аҳолисининг учдан бир қисмидан кўпроқни ташкил этади.

Хитой ҳукуматини ўйлантираётгани шу. Шунинг учун ҳам 2045 йилгача пенсия ёшини аёллар учун ҳам, эркаклар учун ҳам 65 ёшгача оширишга улгуришни кўзлашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг