Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой Янги йилида содир бўлган ёнғинларда 51 киши ҳалок бўлди

Хитой Янги йилида содир бўлган ёнғинларда 51 киши ҳалок бўлди

Фото: «Getty Images»

Хитойда ой календари бўйича нишонланувчи Янги йил байрамида содир бўлган ёнғинларда 51 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида «Синхуа» агентлиги маълумотларига таянган ҳолда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Чунцзе (баҳор байрами, ой календари бўйича Янги йил) Хитойда 16 февраль тунидан бошланди. Бу йил тимсоли ит ҳисобланади. Янги йил тантаналари Чироқлар байрами(Юансяоцзе)дан сўнг ёхуд ой календари биринчи ойининг ўн бешинчи куни ниҳоясига етади. Хитойда Янги йил таътили 22 февраль куни тугади.

Хабар беришларича, 15 — 22-февраль кунлари Хитойда жами 12 мингдан кўпроқ ёнғин содир бўлиб, уларда 51 киши ҳалок бўлган, тўққиз киши жароҳатланган. Лекин ёнғинлар сони ўтган йилдагига қараганда 12,8 фоиз камайган.

Умумий иқтисодий зарар 57 миллион юан (9 миллион доллар) деб баҳоланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг