Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда 6G стандартидаги тармоқни қуришга киришилди

Хитойда 6G стандартидаги тармоқни қуришга киришилди

Фото: «Известия»

Хитойнинг саноат ва ахборотлаштириш вазири Мяо Вэй олтинчи авлод мобиль алоқа стандартини яратиш бўйича ишлар бошланганини эълон қилди.

Вазир бу ҳақда Бутунхитой халқ вакиллари йиғилишининг 13-чақирувида маълум қилган, деб хабар берди «МК».

«Ўтган йилнинг охирида Хитой олимлари янги 6G алоқа стандарти соҳасида қатор тадқиқотларни амалга оширишди. «Нарсалар интернети» ривожланиши мобиль алоқа технологиялари имкониятлари кенгайиши билан бир пайтда амалга ошиши лозим», — деган Мяо Вэй.

Унинг сўзларига кўра, янги ишланмаларда асосий эътибор хавфсизликни таъминлашга қаратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг