Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда ички хотираси 1 терабайтли смартфон ишлаб чиқарилди

Хитойда ички хотираси 1 терабайтли смартфон ишлаб чиқарилди

Фото: «NV.ua»

Хитойнинг «Smartisan» бренди ички хотираси 1 терабайтга тенг «R1» смартфонини тақдим этди. Харидорлар 64 ва 128 гигабайт хотирага эга вариантларини ҳам сотиб олишлари мумкин, деб хабар берди «NV.ua».

Қурилма томонлар нисбати 18,7:9 бўлган 6,17 дюймли дисплей билан жиҳозланган. Экран «Gorilla Glass 3» ойнаси билан ҳимояланган. Компаниянинг янги қурилмаси ҳошиясиз дизайн ва экран устидаги қирқимга эга бўлган. Бироқ ушбу қирқим «iPhone X»ни эмас, «Essential Phone»ни эслатади. Шу билан бирга экран майдони корпуснинг атига 84 фоизини эгаллаган.

Смартфонга «Dual Pixel» технолгияси ва оптик барқарорлаштиргичга эга 12 мегапикселли «Sony IMX363» камераси ўрнатилган. Иккинчи модул 20 мегапикселлни ташкил этади. Фронтал камера эса 24 мегапикселлга тенг.

«Qualcomm Snapdragon 845» процессори эса 6 ёки 8 гигабайт тезкор хотира билан биргаликда ишлайди. Ички хотираси 64 ёки 128 гигабайтга, шунингдек, 1 терабайтга тенг бўлиши мумкин. Бармоқ изи сканери «Smartisan» логотипининг остида жойлашган.

«Smartisan R1»ни компания расмий сайтидан харид қилиш мумкин. 1 терабайт ички хотира ва 8 гигабайт тезкор хотирага эга модель нархи 1400 долларга тенг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг