Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Фото: «Twitter.com»

Хитойнинг Шаньси провинциясидаги кўмир конида портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, дея хабар берди «Regnum».

Маълумотларга кўра, ҳаво-газ аралашмасининг портлаши 18 ноябрь куни кундузи содир бўлган. Ўша вақтда конда 35 киши ишлаётганди. «Синьхуа» агентлигининг ёзишича, қутқарувчилар 18 кишининг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлишган, 15 киши эса ҳаётдан кўз юмган. Айни вақтда ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, объектда қутқарув-қидирув ишлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг