Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда кимё заводидаги портлаш натижасида ер қимирлаши юзага келди

Хитойда кимё заводидаги портлаш натижасида ер қимирлаши юзага келди

Фото: «Reuters»

Хитойда кимё заводидаги портлаш натижасида қурбонлар сони 47 нафарга етди. Яна 32 инсон оғир, 58 нафари эса ўта оғир ҳолатда. Умумий ҳисобда 640 инсон яраланган ва улар 16 та касалхонага олиб борилган.

Портлаш кучи шу қадар катта бўлганки, ҳатто Хитой сейсмология агентлиги 2,2 магнитудали ер қимирлаши кузатилганини хабар қилди. Жабрланганлар орасида хорижликлар йўқ. Зарарланган худуддан 4 минг инсон эвакуация қилинган. Улардан 3 минги завод ишчилари бўлса, қолгани маҳаллий аҳоли. Мактаблар ва болалар боғчаларида машғулот бекор қилинган.

Маҳаллий ҳокимият томонидан хабар қилинишича, ичкилик суви зарарланмаган. Айни вақтда ёнғин бартараф этилган ва қутқариш ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг