Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойликлар Ойда чигит ундиришди!

Хитойликлар Ойда чигит ундиришди!

Фото: «Global Look Press»

Маълумки, хитойликлар Ойнинг орт қисмига «Чанъэ-4» космик қурилмасини муваффақиятли қўндирган эди.

Ушбу қурилма ёрдамида олиб чиқилган пахта уруғлари (чигитлар) ниш уриб чиқди. Бу ҳақда ХХР аэрокосмик фан ва техника корпорацияси матбуот хизмати хабар берди.

Бу Ой сиртида илк маротаба амалга оширилган биологик синовлар муваффақиятли ўтганидан далолат беради, дейилади ташкилот хабарида.

Таъкидлаш керакки, хитойликлар Ойда фақат «пахта экиш» билан қаноатланишмоқчи эмас. Улар картошка, карам, рапс каби экинларнинг уруғи ҳамда мева пашшаси личинкалари, ачитқи замбуруғларини ҳам тадқиқотларда синаб кўришади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг