Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ходимларингизга ушбу қурилмадан олиб беринг (видео)

Ходимларингизга ушбу қурилмадан олиб беринг (видео)

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Инсонларнинг иш вақтида қўнғироқларга, ижтимоий тармоқлардаги хабарлар ва бошқа ортиқча нарсаларга чалғимаслигини таъминловчи «Foci» гаджети яратилди. Мазкур қурилма иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

«Foci» махсус датчиклар ёрдамида инсоннинг нафас олишини кузатиб боради. Илмий тадқиқот натижаларига кўра, одам ўз диққат-эътиборини бошқа бирор нимага қаратса, унинг нафас олишида ўзгариш кузатилади. Шу сабабли «Foci»даги махсус алгоритм буни аниқлайди ва вибрация беради — бу орқали у ишдан чалғимасликни эслатиб қўяди.

Вибрацияга қўшимча сифатида мобиль дастурдан ҳам фойдаланиш мумкин, унда ишчининг эътибори турфа рангли схема кўринишида чиқариб берилади. Иш куни охирида статистика билан танишиб, унинг қанчалик самарадор эканлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин.

«Foci» гаджетини 2018 йилнинг октябридан бошлаб 65 доллар эвазига етказиб бериш бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг