Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хоразмда электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Хоразмда электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Хоразм вилоятининг барча ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» ҳиссадорлик жамияти матбуот хизматига кўра, узилишлар кеча — 7 январь соат 00.00 дан бугун — 8 январнинг соат 22.00гача давом этади. Бунга Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош Иссиқлик энергия станцияси блокида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Бугунга қадар Хоразм вилоятида электр энергияси таъминотида 2020 йил ҳисобига кўра узилишлар кузатилмаган эди.

Демак, бугун кеч соат 22.00дан кейин хонадонларга яна  ёруғлик қайтиши кутилмоқда. Кўрамиз...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг