Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хоразмда фуқаро бировларнинг уй ва машиналарини спорт ўйинларига тикиб юборгани аниқланди

Хоразмда фуқаро бировларнинг уй ва машиналарини спорт ўйинларига тикиб юборгани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди.

Аниқланишича, фуқаро Ж.М. интернет тармоғида асосий фаолияти таваккалчиликка асосланган онлайн платформа орқали фуқароларнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкларини спорт ўйинларига пул тикиш йўли билан қўлга киритиб, эвазига ўзи ва фарзандлари номига 4 та турар-жой ва 3 та автотранспорт воситаларини расмийлаштириб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг