Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразмдаги «самосуд»чи аёлларга ҳукм ўқилди

Хоразмдаги «самосуд»чи аёлларга ҳукм ўқилди

Фото: Тергов департаменти

Ўтган йили ижтимоий тармоқларда бир нафар аёл кишини бир гуруҳ аёллар ураётганлиги акс этган видеолавҳа тарқатилган бўлиб, ҳолат Хоразм вилоятида содир бўлганлиги айтиб ўтилганди.

Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б,г» бандлари (безорилик) билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, Д.Каромат, Д.Олма, Д.Раъно ва Р.Наргизалар бир гуруҳ бўлиб, 2020 йил 9 июнь куни соат 22:40да, жамоат жойи ҳисобланган Қўшкўпир тумани «Оқдарбанд» қишлоғи ҳудудида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан О.Ҳамидани Д.Кароматнинг ўғлининг оиласини бузганликда, уч нафар фарзанди етим қолаётганликда айблаб жанжаллашиб, уни уриб дўппослаб, жамиятга нисбатан очиқдан-очиқ хурматсизлик қилаётганлигини англаганликлари ҳолда Ҳ.Отаниёзовани кийимларини йиртиб, қўлларида бўлган таёқ билан танасининг турли жойларига уриб, қайчи билан сочларини кесиб ташлаб, қасддан безорилик жиноятини содир қилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилиб, тегишли тартибда айблов хулосаси билан судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир тумани судининг ҳукмига кўра, Д.Каромат, Д.Олма, Р.Наргизаларга 1 (бир) йил 6 (олти) ой ва Д.Раънога 1 (бир)  йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, жабрланувчи О.Ҳамиданинг уларга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги инобатга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг