Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хўрозқанд чет элники. Энди фақат Crafers еймизми?

Хўрозқанд чет элники. Энди фақат Crafers еймизми?

Тошкентдаги Crafers дўконларидан бири

2020 йил 1 январдан шоколад ва таркибида какао бўлган бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари учун импорт божи ставкаси ҳозирги 15 фоиздан 30 фоизгача оширилади.

Бу ҳақда 2 октябрь куни президент қарори имзоланган. Яъни энди чет эл «хўрозқандлари» нархи кескин ошади, натижада миллий маҳсулотларимизга эҳтиёж ортади.

Айтайлик, янги йилдан Snickers шоколади нархи 30 фоизга қимматлайди. Натижада аҳоли фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотини олишга мажбур бўлади. Маҳаллий ишлаб чиқаришда эса ҳозирча Crafers монополияси ўрнатилмоқда.

Антимонополия қўмитаси бу компанияни монопол эмас деб ҳисоблаганди. «Crafers — монополист эмас, у қандолат маҳсулотлари бозори ҳолатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди», дея расмий баёнот берганди.

Бу ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида ҳам анча муҳокамаларга сабаб бўлган. Твиттердаги ўзбек фойдаланувчилар орасида «Ўзстандарт» ва «Артел»нинг ҳамкорлигини лаънатлайман ва қоралайман» номли янги тренд мавзу ҳам пайдо бўлганди.

Бу гап бекорга чиқмаган. «Ўзстандарт» ва «Артел» ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш ва аҳолига сотишда ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олгани, «Артел» энди электр ҳисоблагичларга ҳам аралаша бошлагани юзерларга ёқмаган эди.

Бундан ташқари, фойдаланувчилар «Ўзстандарт» ташаббуси билан муҳокамага қўйилган маиший электр техникаларининг импортини чекловчи қарор лойиҳасига қоралаш ва лаънатлаш билан жавоб қайтаргандилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг