Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хушхабар! Ўзбек адабиётида илк маротаба қисқа ҳикоялар жамланган китоб чоп этилмоқда

Хушхабар! Ўзбек адабиётида илк маротаба қисқа ҳикоялар жамланган китоб чоп этилмоқда

Тўпламдан халқимизнинг ардоқли ёзувчилари билан биргаликда яна кўплаб ёш, истеъдодли қаламкашларнинг ҳам қисқа ҳикоялари ўрин олган.

Фото: «xabar.uz»

Ўзбек адабиётида илк маротаба фақат қисқа ҳикоялар тўпланган «Митти ҳикоялар: кеча ва бугун» деб аталган янги китоб чоп этилмоқда. Бизга хабар беришларича китоб босмахонага топширилган ва яқин кунлар ичида босмадан чиқади.

Китобдаги қисқа ҳикояларни истеъдодли ёш адиба Нодирабегим Иброҳимова тўплаган.

Китобни «Янги китоб» нашриёти чоп этяпти. Тўпламдан халқимизнинг ардоқли ёзувчилари билан биргаликда яна кўплаб ёш, истеъдодли қаламкашларнинг ҳам қисқа ҳикоялари ўрин олган.

Ғарб адабиётида анча оммалашган «қисқа ҳикоя» жанрида бизда шу пайтгача алоҳида китоб чоп этилмаган эди. 

Ўйлаймизки, ушбу китоб адабиёт ихлосмандлари, жумладан «қисқа ҳикоя» жанрини севиб ўқийдиган ўқувчилар учун янгилик бўлиш билан бир қаторда уларнинг севимли китоби бўлиб қолиши шубҳасиз.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг