Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ягона порталининг мобиль иловаси ишга туширилди

Ягона порталининг мобиль иловаси ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловасини ишга туширди.

Эндиликда, Android операцион тизими базасидаги мобил қурилмалар эгалари маълум давлат хизматларидан исталган вақтда, уйдан чиқмаган ҳолда ва давлат органларига бормасдан фойдаланишлари мумкин. 

Ишга туширилган иловада бир қатор транзакцион хизматлар (давлат органи ходимининг иштирокисиз кўрсатиладиган хизматлар) тақдим этилади:

  • мобил иловада йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима ҳақида маълумот олиш (бепул тақдим этилади); 
  • шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги жамғарма ҳолати ҳақида маълумот олиш; 
  • СТИРни аниқлаш;
  • Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида, коммунал хизматлари бўйича шахсий ҳисоб рақами ҳақида маълумот олиш ва бошқалар.

Ҳозирда марказ томонидан мобил илова орқали кўрсатиладиган интерактив хизматлар доирасини кенгайтириш, шунингдек, Ягона порталнинг мобил иловасини iOS операцион тизими базасидаги қурилмалар учун ишлаб чиқиш бўйича иш олиб борилмоқда. 

Ягона порталнинг Android операцион тизими учун мобил иловасини мазкур ҳавола орқали юклаб олиш мумин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг