Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна 4 нафар боксчимиз Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

Яна 4 нафар боксчимиз Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

Бутун дунёда коронавирус инфекциясининг янги тўлқини юзага келаётган сабаб Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан ташкил этилган махсус комиссия бокс бўйича жаҳон лицензион мусобақасини бекор қилгани ҳақида хабар берган эдик. Мусобақанинг ўрнига йўлланмалар қитъалар кесимида спортчиларнинг рейтингдаги поғонасига қараб тақсимланиши маълум қилинган.

Махсус комиссия спортчиларнинг рейтинг поғонасини ўрганиб чиқди ва бу борада Олимпиада йўлланмаларининг эгалари маълум бўлгач, Миллий Олимпия қўмиталарга расмий хат жўнатди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси вакилларидан Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) ва Дилшод Рўзметов (-81 кг), аёллардан Райҳон Қодирова (-60 кг) ва Шаҳноза Юнусова (-69 кг) Олимпиада йўлланмаларига эга бўлди.

Шу тариқа бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси «Токио – 2020» олимпия ўйинларида 11 нафар спортчи билан иштирок этадиган бўлди. Эркаклар жамоамиз тўлиқ таркибда, қизларимиз эса 3 нафар иштирокчи билан Олимпиадада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Қуйида Олимпия ўйинларида иштирок этадиган таркибимизни яна бир бор эслатиб ўтамиз:

Эркаклар:
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-63 кг: Элнур Абдураимов
-69 кг: Бобоусмон Батуров
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов
-81 кг: Дилшод Рўзметов
-91 кг: Санжар Турсунов
+91 кг: Баҳодир Жалолов

Аёллар:
-51 кг: Турсуной Раҳимова
-60 кг: Райҳон Қодирова
-69 кг: Шаҳноза Юнусова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг