Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна бир акцияда ютилган автомашина эгасига берилмагани ошкор бўлди

Яна бир акцияда ютилган автомашина эгасига берилмагани ошкор бўлди

Фото: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати

Бугун турли акцияларда ютуқларни қўлга киритаётган юртдошларимизни кўриб, кузатиб турибмиз. Катта ютуқларни қўлга киритганларга «Омадини берсин», деймиз. Аммо ўтказилаётган турли акцияларда «ўйинлар» ҳам бисёр...

Самарқанд шаҳридан келган мурожаатга эътиборингизни қаратамиз. Юртдошимиз Дониёр Зубайдов август ойида Самарқанд шаҳридаги «Самсунг» дўконидан «Huawei» смартфонини ҳарид қилган. Дўконда «UNIQUE MARKETING GROUP» МЧЖ томонидан акция ўтказилаётган бўлиб, ҳаридор купон тўлдирган. 15 кундан сўнг Дониёр Зубайдовга қўнғироқ қилишиб, «Нексия 3» русумли автомашина ютгани тўғрисида хабар беришган. Сўнгра 20 сентябрда «Зўр» ТВ каналида чиқишини айтишган. Орадан вақт ўтишига қарамай ушбу юртдошимизга акциядан ютган автомобили берилмай келаётган эди. Бундан қаттиқ норози бўлган фуқаро Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияга мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Қилинган саъй-ҳаракатлар сабаб юртдошимизга «Нексия 3» автомашинаси тезкорлик билан олиб берилди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
жамиятлари федерацияси
матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг