Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

15 мартдан янги нархлар белгиланади

15 мартдан янги нархлар белгиланади

Фото: «Depositphotos»

«Ўзбекистон почтаси» АЖ  Молия вазирлиги билан келишувга асосан 2018 йил 15 мартдан бошлаб почта алоқасининг универсал хизматларига янги тарифлар белгиланади.

20 граммгача бўлган почта жўнатмалари Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ичида жўнатиш учун қуйидаги тарифлар ўрнатилган:

  • Оддий хат-хабарлар – 650 сўм.
  • Буюртмали хат-хабарлар – 1300 сўм.
  • Оддий бандерол – 650 сўм.
  • Оддий майда пакет(100 граммгача) – 800 сўм.

Почта алоқаси тарифлари ва хизматларининг тўлиқ рўйхати билан барча почта алоқаси корхоналарида, бўлимларида ва «Ўзбекистон почтаси» АЖ расмий сайтида танишиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг