Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги патрул: энди ИИВ ходимлари бир неча тилларни билиши керак

Янги патрул: энди ИИВ ходимлари бир неча тилларни билиши керак

Фото: ИИВ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги «Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, Қарши темир йўл вокзалида ва Шаҳрисабз шаҳрида ички ишлар ходимларидан иборат «Эзгулик патрули» гуруҳлари ташкил этилди.

Ушбу патрул гуруҳларига аёл ва эркак ички ишлар ходимлари жалб этилган бўлиб, уларнинг асосий вазифаси биринчи навбатда сайёҳларга хизмат кўрсатиш, уларнинг ҳар қандай мурожаатларини тинглаш ва ушбу мурожаатлар бўйича сайёҳларга қонуний ёрдам кўрсатишдан иборатдир.

Бундан ташқари, ушбу патрул гуруҳларининг кийимларига инглиз тилида «Peace Officer», яъни «Эзгулик патрули» деб ёзиб қўйилгани ҳамда кийимларининг ўнг томонига айнан шундай ёзувга эга махсус ленталар боғлангани уларни бошқа ИИБ ходимларидан фарқлаб олишда сайёҳларга қулайлик яратади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу патрулларга жалб қилинган ходимлар рус, инглиз ва бошқа чет тилларини яхши биладиган, ижобий тавсифланган ходимлардан иборат таркибда ташкил этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг