Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Об-ҳаво маълумоти: янги йилнинг иккинчи душанбаси қор билан бошланади

Об-ҳаво маълумоти: янги йилнинг иккинчи душанбаси қор билан бошланади

«Истиқлол» санъат саройи

Фото: «Daryo»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 8 январ куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Кечаси 0 - +2 даража, кундузи +6 - +8 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси -5 - 0 даража, кундузи 0 - +5 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Кечаси 0 - +5 даража, кундузи +3 - +8 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Кечаси 0 - +5 даража, кундузи +3 - +8 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Кечаси 0 - +5, кундузи +3 - +7 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 - +3 даража совуқ, кундузи +3 - +8 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Кечаси -3 - +2 даража, кундузи -3 - +2 даража совуқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси 0 - +5 даража, кундузи +3 - +8 даража илиши мумкин. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг