Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги Зеландияда мушук боқиш тақиқланади

Янги Зеландияда мушук боқиш тақиқланади

Янги Зеландиянинг Омаи округи ҳокимияти атроф-муҳитни асраш мақсадида аҳолига мушук боқишни тақиқламоқчи. Жониворларнинг эгалари табиатга ҳайвонлардан кўра инсонлар ва машиналар кўпроқ зарар етказишини таъкидлаб, бу қарорга қарши чиқмоқда.

Маҳаллий ҳокимиятнинг фикрича, мушуклар Омаидаги ноёб ҳайвонлар, камёб қушларнинг камайишига сабаб бўлмоқда. Ҳокимият туман аҳолиси боқаётган ҳар бир мушукни стериллаб, чип ўрнатиб, уларни махсус рўйхатга киритиб қўймоқчи.

«Ҳозир Омаида яшаётган мушукларга ҳеч нима хавф солмаяпти. Аммо улар ўлгач, уларнинг эгалари янги жонивор боқиши мумкин эмас»,- дейди табиатни қўриқлаш маҳаллий фонди раҳбари Жон Коллинз.

Мазкур таклиф октябрга қадар муҳокама қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг