Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Япония гуруҳ фаворитини мағлуб этди (видео)

Япония гуруҳ фаворитини мағлуб этди (видео)

Фото: «Eurosport»

Россияда ўтаётган жаҳон чемпионатининг «H» гуруҳи 1-тур учрашувидан ўрин олган Колумбия ҳамда Япония терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. «Мордовия Арена»да бўлиб ўтган ўйинда қитъадошларимиз ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашув дебюти японлар учун омадли келди — тезкор ҳужумга ўтган кунчиқар юрт вакиллари илк дақиқалардан пенальти ишлаб олишди. Шинжи Кагаванинг деярли бўш дарвозага йўллаган зарбасини Карлос Санчес қўли билан тўхтатиб қолди ва тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди. Ўн бир метрлик жарима зарбасини Кагава аниқ бажариб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Учрашувнинг 39-дақиқасида Хуан Кинтеро жарима зарбасидан чалғитувчи зарба йўллаб мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда колумбияликларнинг камчилик қолганлари ўз таъсирини кўрсатди ва устунлик Японияга ўтди. 73-дақиқада Осако бурчакдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўналтирди.

Шу тариқа Япония терма жамоаси турнирни муҳим ғалаба билан бошлади. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Польша терма жамоаси Сенегал билан ўйнайди.

ЖЧ-2018
«H» гуруҳи 1-тур
Колумбия – Япония 1:2 (1:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 6, пенальти Кагава, 1:1 – 39 Кинтеро, 1:2 – 73 Осако.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг