Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япония соҳилларида «арвоҳ-кема» пайдо бўлди

Япония соҳилларида «арвоҳ-кема» пайдо бўлди

Фото: «Inforos»

Узунлиги 50 метрли улкан ташландиқ кема Япониянинг Исикава префектураси соҳилларига (Япон денгизи) келиб қолди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.

Экипажсиз кема очиқ денгизда сузиб юрган ва охир-оқибат тўлқинлар уни қояли соҳилларга оқизиб келгани тахмин қилиняпти. Хабарда айтилишича, кема корпуси пўлатдан тайёрланган ва қисман занг босган. Палубасида 10 та устун бўлиб, улар бўйлаб тўр тортилган.

Кема бортида 436 рақами ёзилган. Телеканал хабарига кўра, рус тилидаги ёзувлар ҳам бор.

«Asahi» газетаси ёзишича, бу кемадан ҳарбий-денгиз ўқувларида нишон ўрнида фойдаланилган бўлиши мумкин. Бўронли об-ҳаво туфайли Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати кемага яқинлашолмаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг