Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япония суперўйин, Бельгия эса ирода кўрсатди

Япония суперўйин, Бельгия эса ирода кўрсатди

Бир неча дақиқа олдин жаҳон чемпионати нимчорак финал ўйинлари доирасидаги Бельгия ва Япония терма жамоалари ўртасидаги суперўйин якунланди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Аммо иккинчи бўлим жаҳон чемпионатининг безаги бўлган ўйин таймга айланди.

Дастлаб, тўрт дақиқа ичида японлар икки бор Куртуа дарвозасини забт этдилар. Самурайлар кўрсатаётган ажойиб ўйин уларни тарихда илк бор чорак финалга олиб чиқадигандек, эди гўё. Аммо Роберто Мартинеснинг тактикаси барчасини ўзгартириб юборди.

Бельгия бош мураббийи Феллайни ва Шодлини майдонга туширгач, барчаси ўзгариб кетди. Вертонгеннинг бош билан урган голи ҳисобни қисқартирди, кейин эса Азарнинг ажойиб тўп оширишини Феллайни боши билан якунига етказди.

Барчаси қўшимча таймлар сари кетаётган бир паллада Шодли терма жамоасининг тезкор қарши ҳужумини гол билан якунлади. Бу вазиятда АПЛ юлдузлари де Брюйне ва Лукаку асосий ролни ўйнаб бердилар.

Шу тариқа Япония терма жамоаси шу босқичдан уйга қайтадиган бўлди. Бельгия эса чорак финалда Бразилия терма жамоаси билан куч синашади.

Бельгия – Япония 3:2 (0:0, 3:2)
Голлар: 0:1 – 48 Харагути, 0:2 – 52 Инуи, 1:2 – 69 Вертонген, 2:2 – 74 Феллайни, 3:2 – 90 Шодли.
Бельгия – Куртуа, Алдервейрелд, Компани, Вертонген, Менье, де Брюйне, Витцель, Феррейра Карраско (Шодли, 65), Мертенс (Феллайни, 65), Азар, Лукаку.
Япония – Кавасима, Сакаи, Йосида, Седзи, Нагатомо, Хасебе, Сибасаки (Ямагути, 81), Харагути (Хонда, 81), Кагава, Инуи, Осако.
Огоҳлантириш: Сибасаки (40).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг