Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Японияда апрелдан бери бундай ёмон натижа қайд этилмаган эди

Японияда апрелдан бери бундай ёмон натижа қайд этилмаган эди

Сўнгги кун давомида Японияда 413 нафар кишининг коронавирус инфекциясига чалинганлик ҳолати аниқланди.

Шундан 243таси пойтахт Токиода қайд этилди. Токиога қўшни бўлган Канагава ҳудудида 32 та ҳолат аниқланди. Таъкидланишича, коронавирус юқтирганлар сонининг бундай ўсиши 24 апрелдан бери биринчи марта кузатилмоқда.

Шундай қилиб, Японияда янги коронавирус билан касалланишнинг тасдиқланган ҳолатлари сони 21181 га этди. Пандемия бошлангандан бери 982 киши COVID-19 қурбонига айланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг