Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Японияда Ғазо секторидаги урушга қарши митинг уюштирилди (фото)

Японияда Ғазо секторидаги урушга қарши митинг уюштирилди (фото)

Фото: Xabar.uz

Ҳозирда дунё жамоатчилиги нигоҳи Ғазо секторида кечаётган қонли тўқнашувларга қаратилган.

Исроил томонидан берилаётган ҳаво зарбалари натижасида тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлмоқда.

Шу муносабат билан куни кеча Япониянинг Токио шаҳрида мусулмонлар ва бошқа дин вакиллари томонидан намойиш уюштирилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»нинг мобил мухбири хабар бермоқда.

Намойишда 350 га яқин одам иштирок этган. Митинг жума намози тугаганидан кейин тахминан 13:45 ларда бошланиб, қарийб 2 соат давом этган.

Намойишдан мақсад бегуноҳ инсонлар, болалар ва аёлларнинг ўлимига сабаб бўлаётган урушни тўхтатишга даъват этишдан иборат бўлди.

Бу митингда турли давлатлар фуқаролари қатнашди. Ҳолатдан хабари бор япон аҳолиси ҳам чақириқни қўллаб-қувватлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг