Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЙҲХББ зарурат бўлмаса тунда ҳаракатланмасликни сўради

ЙҲХББ зарурат бўлмаса тунда ҳаракатланмасликни сўради

Республикамиз ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, қор ёғиши ва автомобил йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, автомобил йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкин. Шу муносабат билан Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳамюртларимиздан эхтиёт бўлишни сўрамоқда.

ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида, айниқса довон йўлларида ҳаракатланишда мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, техник носоз транспорт воситаларидан фойдаланмасликларини, зарурат бўлмаганда тунгги вақтларда ҳаракатланмасликни, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишларини, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишларини сўрайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг