Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Йигирма ёшда яхши иш топиш йўлини биласизми?

Йигирма ёшда яхши иш топиш йўлини биласизми?

Фото: «Mehnat.uz»

«Сизни ишга ололмаймиз, тажрибангиз йўқ». Одатда олий таълим муассасини якунлаган талабалар бу гапни кўп бора эшитишларига тўғри келади. Бироқ, тажрибасизлик иш изловчи учун ҳам камчилик, ҳам ютуқ бўлиши мумкин. Сабаби, ёш инсонлар иш принципини осонлик билан ўрганадилар, янги технологиялар билан ҳам яхши чиқишишади.

Энг муҳими, мана шу фазилатлардан иш қидириш давомида фойдаланиш лозим. Ахир барча ташкилотларда ёш кадрларга бўлган эҳтиёж юқори. Суҳбат чоғида ишдан қочмаслигингиз ва маълум тажриба тўплашингиз билан бошқа ишга ўтиб кетмаслигингизга ишонтира билишингиз ҳам жуда муҳим.

Ҳаммасини энг кичигидан бошланг

Олдинда турган яна бир тўсиқ бу — қатъият. Кўпчилик корхоналар жалб этган мутахассислар иш ҳақи миқдорини муҳокама қилишлари, алоҳида хона талаб этишлари ва умуман ҳамкорликнинг бошқа шартларини келишиб олишлари мумкин. Аммо сиз 20 ёшдасиз ва юқори тажрибага эга бўлишингиз учун ҳали вақтингиз бор. Шу боис, кичик лавозиму, кам маош у қадар хавотирга солмаслиги керак. Ундан кўра, суҳбат сўнгида, албатта, компаниянинг кенгайтириш йўллари билан қизиқинг. Биринчидан, сиз бу билан иш берувчига сифат ва натижа учун ишлашингизни билдирган бўласиз. Иккинчидан эса истиқболингизни белгилашингиз мумкин.

Омадсизликлардан қўрқманг

Уолт Дисней Диснейленд қурилишига кредит берувчи кредитор топиш учун нақд 300 та банкка мурожаат қилган. Агар сизни бир нечта фирмалар рад этса, бу тушкунликка берилишингиз учун сабаб бўлолмайди. Эртами-кечми, албатта, ўзингизга мос, салоҳиятингизни тўғри баҳолай оладиган ишхонани топасиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг