Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга қанча пул жўнатилгани маълум

Йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга қанча пул жўнатилгани маълум

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг биринчи чорагида жисмоний шахслар Россиядан Ўзбекистонга 726 миллион АҚШ доллари миқдорида пул жўнатган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоиз кўп. Бу ҳақда «CA-news» хабар бермоқда.

Бу ҳақдаги маълумотлар Россия марказий банкининг расмий сайти — «www.cbr.ru» сайтига жойлаштирилган.

Иккинчи ўрин Тожикистонга (487 миллион доллар), учинчи ўрин Қирғизистонга (434 миллион доллар) насиб қилди. Қозоғистонга 143 миллион, Туркманистонга 200 минг доллар пул жўнатилган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Россиядан Ўзбекистонга 3,9 миллиард, Тожикистонга 2,5 миллиард, Қирғизистонга 2,21 миллиард ва Қозоғистонга 709 миллион доллар жўнатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг