Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Йўл кимники? Қашқадарёда аёллар ўртасида жанжал келиб чиқди

Йўл кимники? Қашқадарёда аёллар ўртасида жанжал келиб чиқди

2022 йилнинг 20 январ куни Яккабоғ тумани «Жамбул» МФЙда жойлашган Қарши шаҳрига қатновчи автомашиналар автотураргоҳи яқинида хотин-қизлар ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан

Суриштирувлар давомида «Яккабоғ шаҳри-Яккабоғ тумани» ва «Яккабоғ тумани- Қорамурча қишлоғи» йўналиши Қашқадарё вилояти Транспорт бошқармаси томонидан тендерга қўйилгани аниқланди. Тендерда фуқаро Н.С.га тегишли МЧЖ ғолиб бўлган.

Натижада ушбу йўналишни муқаддам назорат қилиб келган Э.Н.га тегишли МЧЖ ва тендернинг янги ғолиби Н.С.га тегишли МЧЖ ходимлари ўртасида келишмовчилик келиб чиқиб, жанжал кўтарилган.

Ҳолат юзасидан ҳозирги кунда Яккабоғ тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан текширув якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг