Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Йўлбарс тоғида бир фуқаро оғир жароҳат олди

Йўлбарс тоғида бир фуқаро оғир жароҳат олди

Фото: ФВВ

Жорий йилнинг 21 июнь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудидаги Йўлбарс тоғ ёнбағрида сайр қилиб юрган вақтида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Паркент массивида яшовчи фуқаро Ч.Н. (1955 йилда туғилган) эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилиб, оғир даражада тан жароҳат олгани ҳамда юра олмай қолгани сабабли ФВВдан ёрдам сўраган.

Бу ҳақда у Тошкент вилояти Чимён қутқарув отряди Билдирсой қидирув-қутқарув тезкор гуруҳи навбатчисига қўнғироқ қилиб, хабар берган.

Келиб тушган мурожаатга кўра қутқарув гуруҳи кўрсатилган жойга зудлик билан етиб бориб, жабрланган фуқарони топиб, унга биринчи ёрдам кўрсатишган ҳамда уни Бўстонлиқ тумани тез тиббий ёрдам ходимларига топширганлар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг