Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёрдамга чўзилган қўлни «қайиришди»

Ёрдамга чўзилган қўлни «қайиришди»

Фото: «Tergov.uz»

2021 йил 31 май кунидан 1 июнь кунига ўтар кечаси соат 00:30 ларда бир гуруҳ шахслар ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилишни кўзлашди. Улар Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Қатортол кўчасида пиёдалар йўлагида кетаётган 19 ёшли М.Э.ни тўхтатиб, ундан йўл ҳақи учун пул бериб туришини сўрашган. М.Э. уларга пул бермоқчи бўлиб, чўнтагидан пулларни чиқарганида қўлидаги 315.000 сўм миқдоридаги пулларини тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни содир этган 23 ёшли Т.Ж. (эркак), 19 ёшли Т.Д. (эркак) ва 26 ёшли М.Д.лар (эркак) ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти таъкидлашича, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодекси нормаларига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг