Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёш келинчакнинг зўрланиши бўйича ҳолат қатъий назоратга олинди

Ёш келинчакнинг зўрланиши бўйича ҳолат қатъий назоратга олинди

Фото: «Nk-online.ru», иллюстратив фото

Андижон вилояти Андижон тумани «Қорақалпоқ» МФЙ ҳудудидаги Зарипак кўчасида жойлашган дала шийпонида беш нафар эркак 18 ёшли келинни зўрлагани ва жабрланувчи қонунбузарларга нисбатан чора кўрилишини сўраб мурожаат қилгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

5 ойлик келинчакни зўрлашда гумон қилинаётганларнинг шахсига аниқлик киритилгани ҳақида хабар бердик.

Мазкур ҳолат юзасидан Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, 2021 йил 17 май куни Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрнатилган тартибда қўмитага дастлабки маълумотлар тақдим этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Андижон вилояти ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг