Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Yoshlar – kelajagimiz» жамғармасининг миллиардлари қаерга сарфланади?

«Yoshlar – kelajagimiz» жамғармасининг миллиардлари қаерга сарфланади?

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги «Yoshlar – kelajagimiz» жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Қарор билан «Yoshlar – kelajagimiz» жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Тадбиркорларга қуйидаги шаклдда молиявий ёрдам кўрсатиш Жамғарманинг асосий вазифаси ҳисобланади:

— лойиҳаларни амалга ошириш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш;

— тижорат банклари кредит миқдорининг 50 фоизигача, аммо 1 млрд. сўмдан ошмайдиган миқдорда Жамғарма кафиллигини бериш;

— лойиҳаларда улар қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорида иштирок этиш;
уй хўжаликлари учун 20 тагача парранда ва қуён боласи, 5 та майда ва 2 та йирик қорамол сотиб олишга кўмаклашиш.

Шунингдек, Жамғарма «Yosh tadbirkorlar» коворкинг-марказлари ва «Yoshlar mehnat guzari» комплекслари қурилишининг 30 фоизигача бўлган қисмини молиялаштиради.

Жамғарма маблағларидан имтиёзли кредитлар бериш ва мол-мулкни лизинга бериш, тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этиш, кафилликлар билан боғлиқ тўловларни тўлаш ва бошқа бир қанча мақсадларда фойдаланилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 27 июнь куни «Yoshlar – kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисида»ги фармонни имзолаганди. Ушбу фармон билан республика бюджетидан 2018 йил июлда, 1 октябргача ва 1 декабргача тенг улушларда 500 миллиард сўм миқдорида беғараз молиявий ёрдам ажратилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг