Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ёшлик» журналига янги бош муҳаррир тайинланди

«Ёшлик» журналига янги бош муҳаррир тайинланди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 20 апрель куни Ёзувчилар уюшмаси муассислигидаги «Ёшлик» журнали раҳбариятида ўзгариш бўлди.

Шоир Фахриддин Ҳайит журналнинг янги бош муҳаррири этиб тайинланди. У бунгача «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фондининг «Соғлом авлод» газетасида бош муҳаррир бўлиб фаолият кўрсатаётган эди.

Айтиш керакки, 11 апрель куни бўлиб ўтган Ёзувчилар уюшмасининг навбатдан ташқари йиғилишида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али ўз лавозимидан озод этилиб, ўрнига Сирожиддин Саййид, раиснинг биринчи ўринбосари этиб Минҳожиддин Мирзо, ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича «Ёшлик» журнали бош муҳаррири Нодир Жонузоқ тайинланган эди.

Фахриддин Ҳайит – 1980 йил 21 июнда Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманидаги Ҳиёбон қишлоғида туғилган. 1999-2003 йилларда Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетида таҳсил олган. 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиш академиясида таҳсил олган. «Илинж» ва «Ҳар юракда бир Ватан» тўпламлари муаллифи. Болалар учун «Шоколадли туш» китоби чоп этилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасига ҳам янги бош муҳаррир тайинланган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг