Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёзувчилар уюшмасининг ҳудудий бўлимларига 500 млн. сўмдан маблағ ажратилади

Ёзувчилар уюшмасининг ҳудудий бўлимларига 500 млн. сўмдан маблағ ажратилади

Фото: «Xabar.uz»

2018 йил 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги имзоланди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга бир марта 500,0 млн. сўмдан ҳомийлик хайриялари ажратилиб, кейинчалик доимий ҳомийлик хайрия ёрдами кўрсатилади.

Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари фаолияти Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» жамоат фонди маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимларига ажратиладиган ҳомийлик хайриялари «Ижод» фонди томонидан ажратилаётган мақсадли маблағлар ўрнига сарфланишига йўл қўйилмайди.

Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари раҳбарлари ҳомийлик хайрияларидан тушадиган маблағлар мақсадли сарфланишига шахсан жавобгар этиб белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси муассислигида нашр этиладиган «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси, «Шарқ юлдузи» - «Звезда Востока», «Жаҳон адабиёти», «Ёшлик», «Амударё» журналлари таҳририятларининг харажатларини (қоғоз билан таъминлаш, босмахона харажатларини қоплаш ва бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда) ўз даромадлари билан қопланмаган қисмига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг 2018 йил параметрлари доирасида «Ижод» фондига 500,0 млн. сўм маблағ ажратади.

Ҳомийлик хайриялари кўрсатиладиган ва ҳомий ташкилотлар рўйхати

Т/р

Ҳомийлик хайриялари кўрсатиладиган ташкилот номи

Ҳомий ташкилот номи

1.

Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси

«Қўнғирот сода заводи» УК

2.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Андижон вилояти бўлими

«Андижон ёғ-мой» АЖ

3.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Бухоро вилояти бўлими

«Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» УК

4.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Жиззах вилояти бўлими

«Нурли дон» МЧЖ, «Бўстон олами» МЧЖ

5.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Навоий вилояти бўлими

«Навбаҳор текстиль» МЧЖ, «Бахт текстиль» МЧЖ

6.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Наманган вилояти бўлими

«Наманган минтақавий пахта терминали» МЧЖ

7.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Самарқанд вилояти бўлими

«СамАвто» МЧЖ

8.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Сирдарё вилояти бўлими

«Сирдарё бозорсавдо» уюшмаси

9.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Сурхондарё вилояти бўлими

«Жарқўрғон мева-сабзавот экспорт» МЧЖ

10.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Тошкент вилояти бўлими

«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ

11.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими

«Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» УШК

12.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Хоразм вилояти бўлими

«Урганч ёғ-мой» АЖ

13.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Қашқадарё вилояти бўлими

«Муборак газни қайта ишлаш заводи» УК

14.

Театр арбоблари уюшмаси

«Ғиждувон пахта тозалаш» АЖ

15.

«Осиё рамзи» дизайнерлар уюшмаси

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси*

* «Осиё рамзи» дизайнерлар уюшмасига бир марта 20,0 млн. сўм ҳомийлик хайриялари ажратилади ва кейинчалик доимий ҳомийлик хайрия ёрдами кўрсатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг