Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЙПХ инспектори пора билан қўлга тушди

ЙПХ инспектори пора  билан қўлга тушди

Жорий йилнинг 6 февраль куни, фуқаро У.А. ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга қилган мурожаат қилган. 

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ бригадаси махсус дивизиони ЙПХ инспектори А.Бойматов ўзининг бошқарувидаги хизмат автомашинаси билан содир этган қоидабузарлигини жаримасини тўлаш учун У.А.дан транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқарганлиги учун жарима майдончасига жойлаштирилган «Матиз» русумли транспорт воситасини чиқариб бериш мақсадида таъмагирлик йўли билан 220 000 сўм пулларни пора тариқасида олаётган вақтда ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган. Бу ҳақда  ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан ЙПХ инспектори А.Бойматовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг