Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонистон ички ишлар вазирлигига ҳужум қилган худкушлар йўқ қилинди

Афғонистон ички ишлар вазирлигига ҳужум қилган худкушлар йўқ қилинди

Фото:«112 Украина»

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги ички ишлар вазирлиги биносига юниформа кийиб олиб кирмоқчи бўлган худкушлар йўқ қилинди. Бу ҳақда «Haber7» хабар қилмоқда.

Худкушлардан бири вазирлик биносига кираверишда ўзини портлатиб юборган. Портлаш ортидан бошқа жангарилар ҳам бинога кирмоқчи бўлган. Улар билан бинони қўриқлаётган полиция ходимлари ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлди. Тўқнашувда барча – 7 нафар худкуш йўқ қилинди. Уларнинг айримлари Америка ҳарбийларининг формаларини кийиб олган эди.

ИШИД зиммасига олган воқеада бир афғон ҳарбий ҳалок бўлди.

Йил бошидан бери ИШИД ва «Толибон» уюштираётган қўпорувчилик оқибатида юзлаб кишилар ҳалок бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг